Эзгу фазилатларимиз мужассам айём

09.05.2024 15:05:19

ТАБРИК

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат, аждодлар руҳига эҳтиром каби халқимизнинг энг эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган улуғ айём бу.

Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлган «Адолат» социал-демократик партияси бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз йўлида умрининг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказган инсонлар заҳматларини, «инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият» тамойиллари асосида, бемисл жасорат сифатида баҳолайди. Партия ғоялари, мақсад ва вазифалари моҳиятида ҳамиша ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш, тирикларни қадрлаш инсонийликнинг олий қадриятларидан бири эканлиги тараннум этиб келинади.

Хотира бу қадр. Хотира бу тарих. Зотан, кечаги кунимиз улуғларини ёд этиш, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги кунимизнинг қадрига етишга, шукроналикка ўргатади. Бутун мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Адолат» партияси номидан уруш фахрийларини, пиру бадавлат, хонадонларимиз файзи бўлмиш нуроний отахону онахонларимизни, барча юртдошларимизни табриклаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, хонадонингизга қут-барака тилайман! Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+