Фахрий депутатимизни чин дилдан табриклаймиз!

26.08.2021 20:08:56

 

Куни кеча Президентимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Эътироф этилганлар қаторида партиянинг 90 ёшли фахрийси, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Джура Аҳмедкулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Жўра Ахмедқуловнинг юксак мукофот билан табриклайди ҳамда уларга мустахкам соғлиқ, узоқ умр, сўнмас шижоат ва Ватанимиз равнақи йўлидаги келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди!

 

“Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+