Фан –таълим–ишлаб чиқариш тизимларининг узвий алоқадорлигини таъминлаймиз!

19.10.2021 13:10:41

Бувайда тумани маданият марказида Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиевнинг сайловчилар билан учрашуви самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтди.

 Партия электоратини асосан соғлиқни сақлаш, таълим тизими ходимлари ташкил этади. Учрашувларда ҳам мазкур соҳа вакиллари иштирок этиб,  таклиф ва ташаббуслар билан танишиб бормоқдалар.

 Ишончли вакил сайловолди дастурида кўзда тутилган йўналишлар ҳақида тўхталишдан олдин номзоднинг олим сифатида эришган ютуқлари,  Марказий Осиё тарихи, фан тарихи, Ислом шарқ қўлёзма асарлари, араб давлатлари, араб тили соҳалари бўйича йирик мутахассис эканлигини таъкидлади.  Илм-фан ривожидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ишончли вакилдан жавоб олдилар.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+