ФАОЛИЯТ, НАТИЖА,ТАҲЛИЛ

11.06.2024 19:06:02

Депутатнинг ўз сайлов округидаги сайловчилар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини тегишли мутасадди ташкилотларга ўз позициясини баён этиш талаби билан депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиши унинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Депутат вақти-вақти билан, лекин йилига камида тўрт марта сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериши, депутатга сайловчилар билан олиб бориладиган ишлар учун тегишли халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланадиган тартибда муайян кунлар ажратилган.

Депутатлар ўз иш фаолиятлари давомида ўз ҳудудидаги аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиб чиқиши, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиб уларга ечим топиши зарур . Аҳолини қийнаётган ҳар қандай саволларга жавоб топиши керак. Шаҳар, туман Кенгаши депутатларининг асосий фаолияти ҳам шундан иборат халқ дардини тинглаш . Уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

Ўзбекистон «Адолат « СДП Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари ҳам аҳолини қийнаётган ҳар қандай масалага ечим топиб уларга ёрдам қўлини узатишмоқда . Ана шундай депутатлардан бири Зомин тумани Халқ депутати М.Эгамназаров.

35-Ғаллакор сайлов округидан сайланган депутат М.Эгамназаров жорий йилнинг 11 июнь куни Зомин тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролари йиғинида ҳудуддаги Дуоба, Ширин, Ғаллакор, Лайлакуя, Тўрттом маҳаллаларидан ташриф буюрган ўз сайловчилари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ўтган давр мобайнида депутат ўз фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот берди. Жумладан, депутат томонидан ўтган давр мобайнида фуқаролар мурожаатлари асосида тегишли мутасадди ташкилотларга 40 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилиб, уларнинг аксарияти ижобий ечим топди. Жумладан, Зомин тумани Фаровон МФЙ Бирлашган қишлоғи аҳолисининг ичимлик суви муаммоси бўйича қилган мурожаати юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муҳаммади Эгамназаров туман «Сувоқова» корхонасига депутатлик сўрови юборди. Сўров асосида Сувоқова корхонаси масъул ходимлари томонидан Бирлашган қишлоғидаги ичимлик суви ҳолати ўрганилди ва 40 та хонадонга етиб бормаган 400 метр тармоқ янгитдан тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди. Тадбирда

50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, депутат томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+