Фаолият сарҳисоб қилинди ва устувор вазифалар белгилаб олинди

28.12.2022 15:12:17

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг VI- Пленуми бўлиб ўтди.

Йиғилишга Кенгаш аъзолари билан бир қаторда, партия фаоллари, депутатлар, БПТ раислари иштирок этишди.

Пленум кун тартибида “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг “Тараққиёт стратегияси” дан келиб чиқадиган 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 9 ойлик ижроси, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг 2023 йилда амалга оширилиши керак бўлган устувор йўналишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палвановнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Унда ҳисобот даврида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий-таҳлил этилди.

2022 йил давомида партиянинг вилоят Кенгаши томонидан 1073 та турли мавзулардаги тадбирлар ўтказилиб, тадбирларда жами 23 минг 177 нафар иштирокчи қатнашган. 287 та дан ортиқ тадбирлар ОАВларда ёритилган.

Урганч шаҳар, Боғот, Шовот, Хива, Урганч, Янгибозор, Янгиариқ туман Кенгашлари сессияга масала киритиш бўйича фаол бўлган бўлсалар, Гурлан, Тупроққалъа туман Кенгашлари 1 тадан масала киритиб, сусткашликка йўл қўйилган.

Оммавий ахборот воситаларида чиқиш бўйича, Боғот туман Кенгаши энг фаол туман Кенгаши деб топилди. Урганч шаҳар, Хива, Шовот, Хонқа туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар ОАВ ва интернет ижтимоий тармоқларида ёритилиши бўйича яхши кўрсаткичлар қайд этилди. Бошқа туман Кенгашлар эса фаолликка чақирилди.

Йиғилиш сўнгида суст ишлаб келаётган айрим бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ҳамда «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» ларнинг фаоллигини кучайтириш, партия сафига фаол, эл-юрт эътиборидаги, фидойи аъзолар ҳисобига ошириб бориш, депутатлик гуруҳлари фаоллигини ривожлантириш, тадбирлар самарадорлигини ошириш каби бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари муҳокама этилганидан сўнг қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.

Замира Абдуллаева,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+