Фаолият, таҳлил, натижа ва келгуси режалар

25.05.2022 11:05:37

2022 йил 19 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгашининг VIII Пленуми ўтказилди.

Тадбирда партия Бухоро вилоят Кенгаши туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия Бухоро вилоят Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга оид масалалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа вазифалар муҳокама этилди.

бухпленум2

Кун тартибидаги “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2022 йилдаги устувор вазифаларга оид масалалар юзасидан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов маъруза қилди.

Таъкидланганидек, йил давомида партия аъзолари сафини кенгайтириб бориш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларнинг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан биргаликда мафкуравий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилган. Шунингдек, партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди дастури ҳамда Мафкуравий ишлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган иш режаларини бажаришга йўналтирди.

Халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва уларнинг ижросини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш орқали қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар белгиланди. Партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда жойларда маҳаллабай” ва “фуқаробай тарзда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ўқувчилар онгига коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини ўстириш, коррупцияга қарши нафрат туйғусини уйғотиш мақсадида “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танлови ўтказилди. Унда вилоят бўйича 539 та умумтаълим мактабларидан 32 мингдан ортиқ ўқувчилар ўз иншолари билан иштирок этишди.

Иншолар танловининг якуни бўйича ҳудудлардан 5 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди. Уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Партия Сиёсий Кенгаши томонидан Республика бўйича ғолиб деб топилган 84 нафар ўқувчиларнинг иншолари жамланиб “Коррупция ёшлар нигохида номли иншолар китоби чоп этилди.

Ўтган йилнинг 1 июнь ҳамда 3 декабрь кунлари вилоят  қон қуйиш  маркази ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимларида “Адолат” СДП вилоят ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Партия вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида вилоятдаги касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларлари ва Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман ва шаҳар ҳамда вилоят босқичлари ташкил этилди. Вилоятимиз вакили Республика босқичида фаол иштирок этиб фахрли 3-ўринга муносиб деб топилди.

Партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга химоячи лойиҳаси доирасида хотин -қизларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида “Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз” мавзуларида партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши фаоллари томонидан туркум тадбирлар амалга оширилди.

бухпленум1

Шунингдек, Пленумда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида партиямиз томонидан белгиланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлашда ҳар томонлама ишларни кучайтиришимиз лозимлиги қайд этилди.

Пленум танқидий ва таҳлилий руҳда олиб борилиб, ўтган йилда фаолиятида сусткашликка йўл қўйилган туман (шаҳар) Кенгашларига фаолиятини янада жонлантириш вазифалари айтилди. Фаолияти яхши йўлга қўйилган туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари эътироф этилиб, бошқа Кенгашларга наъмуна тариқасида кўрсатилди.

Мажлисда Таъкидланганидек, партиямиз фаолиятини янада самарали ва натижадор фаолиятга айлантириш, халқ орасида унинг танилувчанлигини ошириш бизнинг бош мақсадимиздир.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланди.

Пленум якунида анъанага кўра партиямиз равнақи учун узоқ йиллар мобайнида хизмат қилиб келаётган ходимлар, партия вилоят Кенгаши раис ўринбосари Рауф Сувонов, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов ҳамда Шофиркон туман Кенгаши раиси Зулфия Ашуровалар самарали меҳнати ва намунали иш фаолиятини эътироф этган ҳолда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+