Фаоллар кенгашиб олди

14.02.2024 13:02:01

Ўзбекистон "Адолат" СДП Беруний туман Кенгаши фаолиятини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қаипбергенов туманга борди.
Ўрганиб чиқиш аввалида партиянинг туман Кенгаши офиси ҳолати кўздан кечирилди. Шундан сўнг туман Кенгаши аъзолари ва депутатлар билан фаоллар йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишда Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н. Қаипбергенов партия Кенгашининг фаолиятини танқидий таҳлил қилди.


Таъкидланганидек, 2023 йилда туман Кенгаши аъзолар сонини ошириш ва аъзолик бадал тушумлари режаларини бажара олмаган. БПТлар билан доимий алоқа ўрнатиш, янги БПТлар очиш, депутатлар фаолиятини жонлантириш бўйича ҳам ишлар суст даражада олиб борилган.
Мана шу камчиликлар сабабли, жорий йил бошида туман Кенгашига янги раис тайинланди.


Айни кунларда туман Кенгаши раиси Бахрам Нуримбетов камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Туман Кенгаши фаоллари 2024 йилда партия олдида турган долзарб вазифалар, амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича келишиб олди.
Тадбир якунида партия сафига аъзо бўлиш истагини билдирган, таълим соҳаси вакилларига партия аъзолик билетлари топширилди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+