Фарғона тумани чемпионлари биз сиз билан фахрланамиз!

06.10.2022 12:10:37

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги бежиз эмас. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом муҳитни барқарорлаштиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Шу билан биргаликда, спорт мамлакатни дунёга танитишнинг энг тезкор йўлидир.

Фарғона тумани ҳудудида жойлашган Лоғон маҳалласида ўзгача шодиёна. Ҳамма бир-бирини табриклаган, самимий ва илиқ ниятлар тиланган. Чунки бизнинг болажонларимиз 30 сентябрдан 2 октябргача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «2-OPEN OSIA” мусобақасида спортнинг Каратэ WKF тури бўйича иштирок этиб, 6 нафари биринчи ва учинчи ўринни эгаллади. Мақсаджон Шокиржонов, Фузайлиддин Бахриддинов, Зиёхиддин Ахтамжонов, Мақсуджон Абдулазизов, Камронбек Турсуналиев, Умиджон Юлдошалиев туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Мураббий Нигинахон Хўжаеванинг меҳнатлари ўз мевасини берди.

Туманимиз фахри бўлмиш чемпионларимизни муносиб кутиб олиш мақсадида туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари, ота-оналар ва маҳалла фаоллари 47-умумтаълим мактабида бўлиб, ғолибларимизга туман Кенгаши депутатлари номидан «Ташаккурнома»лар тақдим қилди. Уларга келажакда омад ва зафарлар ёр бўлиши, фақат ва фақат ғолиб бўлишлари тиланди.

 

Озода Дадажонова,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+