“Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур”

21.12.2023 13:12:30

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларга, келажагимиз ворисларига яратилаётган имтиёзлар, қулайликлар борасида олиб борилаётган ишлари салмоғи, Фармон ва қарорлари кун сайин ошиб бораётганлиги ҳаммани қувонтиради,албатта.

Мактабгача таълим тизимидан бошлаб,умумтаълим мактаблари,олий ва ўрта-махсус таълими тизимида ёшларга барча шароитлар яратилган бўлиб, ёшларимиз ундан оқилона фойдаланишлари, фақатгина вақтдан унумли фойдаланиб машғулотларга ўз вақтида қатнашишлари лозим. “Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши томонидан партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида тумандаги “Зарафшонʼ”, “Афросиёб” , “Ибн Сино” МФЙларда ҳамда 3-МТМ тарбиячилари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутатлари Л.Авезова, О.Исламова, “ Ёшлар қаноти” раиси Ж.Тўймуродов ҳамда мазкур МФЙ ёшлари ҳамда МТМ тарбиячилари иштирок этишди. Ҳозирги кунда биринчи навбатда ишсиз қолган ёшларни бандлигини таъминлаш масаласи, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунар ўргатиш масаласи энг долзарб масала бўлиб, унинг ечимини топиш муҳим вазифадир. Бу йўналишда ҳам бизда барча шароитлар yaratilgan.“Adolat” СДП Ромитан туман Кенгаши депутатлари ишсиз фуқароларнинг ҳар бирлари билан шуғулланиб, уларни ўзига мос иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, кредитлар олиб беришда кўмаклашиш масалаларида ўз ёрдамларини беришади. Ўзбекистонни ривожлантириш, гуллаб-яшнаши учун ўз юртини севадиган, ардоқлайдиган фарзандларни камол топтиришда ҳар бир депутат, раҳбарлар йўл-йўриқ кўрсатиши, қўллаб-қувватлаши лозим. Ҳозирги кунда телевидение, матбуот, интернет сайтларида барча маълумотлар етарли, ундан фақатгина унумли фойдаланиш керак холос. Китоб ўқиш, албатта инсонни тарбиялайди, китоб ўқишни одат тусига айлантириш лозим-дейди туман Кенгаши депутати Л.Авезова.

Сўнги вақтларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиб бораётганлиги, уларни турли ёт ғояларга алданиб нотўғри йўллардан бораётганлиги ачинарли ҳол бўлиб, уларнинг китоб ўқимасликлари, тўғри йўлни танлай олмасликларини билдиради. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим вазифаларимиздан биридир.
Партиянинг “ Ёшлар қаноти” раиси Ж.Тўймуродов сўзга чиқиб, ёшларнинг қўлга киритилаётган ютуқлари, уларнинг келажакда бажарилиши лозим бўлган вазифалари, бу борада уларнинг масъулияти нечоғлик эканлиги, ёшларнинг инновацион фаолиятининг самарадорлиги ва уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш бўйича чора-тадбирлар тузилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилиб, барча қизиқтирган саволларга тўлиқ, батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этиш режалаштирилди.

Рахматилло Ҳайитов
“Адолат” СДП
Ромитан туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+