Фидойи фаоллар тақдирланди

15.12.2020 17:12:47

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши    томонидан Қарши шаҳридаги тиббиёт коллежи тадбиргоҳида сиёсий куч ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан  учрашув  бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари, партия фахрийлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда  партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Руиддин Раупов маъруза қилди. Нотиқ босиб ўтилган шонли 25 йил партия тарихида ўчмас из қолдирганини алоҳида  эътироф этди.

-Энг муҳими, 1995 йилдан буён вилоятда партия ташкилотлари фаолияти  ҳамиша юксалишда бўлди, десам, янглишмаган бўламан,-деди Руиддин Раупов.- Дастлаб 12 нафар ва бор йўғи биттагина БПТ билан фаолиятни бошлаган бўлсак, бугунга келиб аъзоларимиз сони 40 минг нафардан ошиб кетди. Бошланғич партия ташкилотларимиз сони эса 350  тага етди. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида  60 нафарга яқин, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида эса биргина бизнинг вилоятимиздан  3 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Партия ташкилотларимиз фаолияти чуқур таҳлил этиладиган бўлса,  йил сайин  ўсиш кузатилгани кўзга ташланади.                                                       

Тадбирда депутатлар, фаоллар партия фахрийлари хам “Адолат” СДП фаолияти билан боғлиқ қизиқарли фикр-мулоҳазалари билан фаол қатнашдилар.

Тадбир якунида вилоятда партиявий-ташкилий ишларни ривожлантиришга  жуда  катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар партиянинг “25 йиллик эсдалик нишони” билан тақдирланди.

Нодир ИСОМОВ,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+