Фидойи инсон

14.09.2022 10:09:53

Йиллар давомида умри ва меҳнатини ўзи севган соҳа ривожи учун бахшида этган кўплаб инсонлар ҳақида гап кетганда уларга «фидойи» дея таъриф берилади. Албатта, бу уларнинг том маънода соҳага садоқати ва доимо унинг ривожи учун қўшган ҳиссаси билан ўлчанади. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг анатомия кафедраси профессори Юсуфжон Нишонов ҳам шундай инсонларнинг бири.

Устоз тиббиёт соҳасида ишлаш билан бирга, сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлди. Қонун ижодкорлигига ўз улушини қўшди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП марказий Кенгаши депутатлар гуруҳи маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг катта референти, инсонларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш бўйича комиссия аъзоси сифатида партия фаолиятининг истиқболи учун муҳим қадамларни амалга оширди.

Вилоят Кенгаши раиси А.Умаров, раис ўринбосари Ш.Эгамов Юсуфжон Нишонов билан иш жойида учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Партиянинг эсдалик совғалари устозга топширилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+