Фуқаролар билан учрашув самарали кечмоқда

10.05.2022 11:05:27

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Пешку ҳамда Ромитан туманларига ташриф буюриб, ўз сайлов округига қарашли маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди. Жумладан, депутат Т.Чориев Пешку туманидаги “Навоий”, “Қалъа” ва “Маҳалла Миришкор” МФЙ фуқаролари билан бўлган учрашувда маҳалла фуқаролари томонидан маҳаллаларга табиий газ етиб бормаганлиги ва бу муаммога ижобий ечим топишда депутатдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Ромитан туманидаги “Қўрғон” ва “Тарновуд” МФЙ фуқаролари билан ўтган учрашувда ҳам худди шундай табиий газ муаммоси бўйича депутатдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев фуқароларнинг ушбу муаммолари бўйича ўрганиш ишлари олиб борди. Ўрганишлардан сўнг, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ушбу муаммога ижобий ечим топиш учун ОМҚП депутати Т.Чориев вилоят “Ҳудудгаз” таъминоти раҳбари билан учрашиб, маҳаллаларни табиий газ билан таъминлаш масаласи бўйича ўзаро фикрлар алмашдилар ҳамда депутат ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+