Фуқаролар билан учрашувлар давом этмоқда

01.07.2024 14:07:38

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова Муборак тумани аҳолиси муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топиш бўйича зарур чора тадбирлар кўряпти. Айниқса, мурожаатчиларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, фаол қонунчилик тарғиботини олиб боришда ҳам депутат томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

«Одамлар биз депутатлар фаолиятидан рози бўлиши керак» шиори асосида Махфурат опа бу галги илк учрашувини Муборак туманидаги Сариқ МФЙда аҳоли муаммоларини тинглаш ва ҳал қилишдан бошлади. Юзма-юз мулоқотда одамлар маҳалланинг ички йўлларига йўл белгилари ўрнатилмаганлиги туфайли йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда муаммолар юзага келаётганлигидан шикоят қилишди. Қорабоғ қишлоғига қарашли Соҳил, Қорабоғ, Ободлик кўчаларининг 4 километр масофасини шағаллаштиришда ҳам одамлар депутат кўмак беришини сўрашди. Шунингдек, Сариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи Косон,Касби ва Миришкор туманларини бир-бирига боғловчи Қашқадарё дарёси устида ўрнатилган кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги туфайли уни зудлик билан таъмирлаш кераклигини билдиришди.

Мулоқот давомида тиббиёт, уй-жой, бандлик, боғча масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ҳам тушди. Депутат фуқароларнинг барча мурожаатларини ўрганиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича қилинган мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди.

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+