Фуқаролар муаммолари ўрганилди

29.05.2021 15:05:32

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот ўтказиш учун партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев, Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Д.Ҳакимова ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби тузилди.

Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда уларнинг газ, ичимлик суви ҳамда электр энергияси билан таъминланиш аҳволи, фуқароларнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги, оилалардаги мавжуд муаммолар юзасидан суҳбат уюштирилди. Шунингдек, олиб борилган суҳбатлар жараёнида бир қатор ёшларнинг ишсизлик муаммоси борлиги ва улар бир неча бор Жиззах шаҳар Бандликка кўмаклашувчи марказга мурожаат қилганликлари, аммо ишсизлик муаммоси ҳал этилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги 1 та кўчада ички йўлларнинг аҳволи яхши эмаслиги ҳамда аҳоли кўп истиқомат қилувчи кўп қаватли хонадонлар атрофида ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Шаҳноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+