Фуқароларнинг талаби ўринлими?

26.05.2022 09:05:24

Ҳар қандай мурожаат қонун доирасида ўрганилиши ва ечимини топиши лозим. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова ўз фаолиятида бунга амал қилишга   ўрганган.

Халқ вакили Андижон тумани Гулобод шахарчасида яшовчи сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам масалага ана шу тартибда қаради. Фуқаролар ҳудуддаги бешта МФЙда яшовчилар учун масжид зарурлиги, кексалар ҳам ибодат учун 10 км. масофа йўл босиб қўшни қишлоққа бораётганини билдирдилар.

андижон2_2

Бир қарашда уларнинг талаби ўринли. Бироқ амалдаги қонунчилик асосида масала маҳаллий ҳокимлик томонидан ҳал этилмайди. Бу бўйича диний қўмитага чиқиш зарур.

М.Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Қандай бўлмасин фуқароларни эшитиш зарур. Яна бир нарсани унутмаслигимиз керак. Муаммони ечишда қонунга амал қилиш талаб этилади. Гулободликларга ҳам бу борада тушунча берилди. Уларнинг таклифларидан келиб чиқиб, тегишли идораларга чиқиш орқали ечим топамиз.

Халқ вакилининг жойларда сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

 

                                      “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+