Ғаллаорол туманидаги учрашув савол-жавобларга бой бўлди

06.10.2021 13:10:59

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Ориф Шукуров Ғаллаорол туманида сайловчилар билан учрашди. Туманидаги Маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда партия фаоллари, депутатлар, хайрихоҳлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари,  ёшлар,  фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан Президентликка номзоднинг Жиззах вилоятидаги  ишончли вакили, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров қисқача кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга номзоднинг  таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳамда номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ва асосий масалалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Хусусан,  халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг ролини кучайтириш,   ижро ҳокимияти фаолияти  устидан  жамоатчилик назоратини ўрнатиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ватанпарвар, профессионал ва фидойи инсонлар келишини таъминлаш, жиноятчиликка, порахўрликка, таъмагирликка, зўравонликка қарши муросасиз курашиш,  адолатли  ва мустақил суд-ҳуқуқ тизимини яратиш ишларини давом эттириш, судни том маънода адолат қўрғонига айлантириш каби асосий масалалар  диққат марказидан жой олганлиги таъкидланди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, миллий ва  тарихий қадриятларимизга асосланган “Жамиятда юриш-туриш одоб-ахлоқ қоидалари”ни яратиш ва жорий этиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш, фуқаролар орасида тиббий маданиятни шакллантириш  каби масалаларнинг дастурдан жой олганлиги  алоҳида эътироф этилди.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан сайловчилар томонидан, номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар қўллаб-қувватланиб, барчани сайловда фаол қатнашишга чорланди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+