Глобал ва минтақавий тинчлик изчил тараққиётни таъминлайди

08.07.2024 09:07:42

Барчамизга маълумки БМТ ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш , давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот .

1945 йил 24 октябрда тузилган.Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 193 тадан ортиқ давлат аъзо . Мамлакатимиз ҳам 1992 йил 2- мартда БМТга аъзо бўлган.Шундан буён мамлакатимиз ушбу ушбу ташкилотнинг барча тадбирларида фаол иштирок этмоқда .

Жорий йилнинг 1 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. А.Гутерришнинг республикамизга бу галги, иккинчи ташрифи «Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар БМТ томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганининг тасдиғи эканини таъкидлади . БМТ ташкилоти билан 140 та қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. БМТ ташкилоти билан йирик халқаро тадбирлар, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризмни ривожлантириш, камбағаллик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди. Ўтган ойда мамлакатимиз Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭCОСОC) таркибига ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига сайланди. Ўзбекистон вакили биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлди.Бу ҳам юртимиз равнақи учун қўйилган қадамлардан бири ҳисобланади . Шунингдек Тошкентда БМТнинг яна бир махсус муассасаси – Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарманинг ваколатхонаси иш бошлади. Йиғилиш давомида минтақавий ва глобал хавфлар ва муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.Шунингдек йиғилиш сўнгида 2026-2030 йилларда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ билан ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Йиғилиш якунлангандан сўнг Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Учрашув якунида Антониу Гутерриш «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирланди . Антониу Гутерриш «Олий Даражали Дўстлик» орденини бутун БМТ жамоасига берилган мукофот сифатида билишини таъкидлади ва ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди .

Мамлакатимиз тез суратларда ўзининг сиёсий мавқейини ошириб бормоқда . Мамлакатимиз жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари сафига қўшилиш остонасида десак адашмаймиз . Мана шундай ривожланиш эса БМТ сингари кўплаб халқаро ташкилотлар эътиборини қаратмоқда . Бундай ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик алоқалари мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим қадам ҳисобланади.

 

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+