Ҳайдовчининг ҳар дақиқаси...

07.05.2021 11:05:52

Жудаям кескин жадаллашиб бораётган жамиятда яшар эканман, ҳар куни, ҳар соатда хорижда ва юртимда янгиланиб бораётган қонунлар ва уларнинг ижросини таъминлаш учун қилинадиган ишлардан ақлим лолу-хайрон қолмоқда.

Куни кеча “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди. Ҳукумат қарорини ўқиб ва ниҳоят биз ҳайдовчиларни тушунадиган Ҳукумат борлигига тасанно айтгим келди.

Аммо.....

Биринчидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатиладиган хизматлар пуллик. Тўловларини иши тушиб борган одам тушунади. Ўзи шундоғам ҳамма хизматлар шу портал орқали бўлгани учун у ердаги навбатлар сонининг чек-чегараси йўқ.

Иккинчидан, мен ўзим пойтахтда яшовчи фуқаро сифатида  интернет тезлигидаги муаммоларга негадир ҳар дақиқада дуч келавераман. Энди тасаввур қилинг, чекка ҳудудларимизда йўл четида қўлида планшетини қўтариб олган ЙПҲ ходими жудаям шошиб турган ҳайдовчини тўхтатиб, “Шошмай туринг ака, “данный”лариз “загрузка” бўлиб олсин” дейиши бор гап.

Ҳурматли ҳукумат жонкуярлари, сиздан ўтинчим шуки, аввало, бизга интернет тезлигининг качон ошиши ҳақидаги маълумотингизни тавсия этсангиз яхши бўлармиди. Шундагина, биз бамайлихотир ҳайдовчи олиб юриши керак бўлган ҳужжатларимизни  сандиғимизнинг тўрига солиб қуярмидик.  ЙПҲ ходимининг қош-қовоғига қараб, мўлтираб турмасмидик...

 

Шаҳноза ОЧИЛОВА,

                                                                  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

                                                                  Марказий аппарати

                                                        Мафкуравий ишлар бошқармаси

 бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+