“Ҳаллолик вакцинаси” коронавирус вакцинасидан ҳам муҳим(ми?)

15.07.2021 11:07:34

Бу саволга коррупция билан муросасиз кураш олиб борилаётган бир вақтда албатта муҳим, дея жавоб бериш ўринли. Чунки танамизда коронавирусга қарши курашни юзага келтирувчи вакцина бу эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш учун хизмат қилади. “Ҳаллолик вакцинаси” эса онгимиз ва ҳаётимиз қолаверса жамиятимизга коррупцион иллатларнинг кириб келишини тақиқлайди. Кундан кунга коррупцион ҳолатлар таҳдиди юз бераётган бир вақтда ҳар биримиз “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмланар эканмиз, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг иштирокчисига айланиб қолмаймиз. Ҳудди коронавирусга қарши вакцина қабул қилган одам касалланганлар билан қўрқув ва ҳадиксиз мулоқот қила олганидай.   

Келинг, фикрларимни ҳаётий мисол билан давом эттирай. 2021 йил 6 июль куни “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди. Қарор матбуотда эълон қилинган кунининг эртасига Гулистон шаҳридаги марказий поликлинкалардан бирига вакцина олиш учун бордим. Шунда шифокорлардан бири – Носир ака, “Депутат экансиз, “ҳалоллик вакцинаси” билан ҳам эмландингизми?”, дея кутилмаганда савол бериб қолди. Президент Қароридан хабардорлигим сабабли бу саволга тезкорлик билан “Мен “ҳалоллик вакцинаси” билан кеча эмландим. Энди коронавирусга қарши вакцина қабул қилмоқчиман. Шунда танам ҳам, руҳим ҳам ҳимояда бўлади”, дея жавоб бердим.  

Бу билан айтмоқчиманки, мазкур қарор билан танишган фуқаро борки, ўзида коррупцияга қарши иммунитетни пайдо қила олади. Шунингдек, қарорда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура Академияси 2022 йил 1 январдан бошлаб «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда ўқитиш тизимини жорий этиши кўзда тутилган. Яъни ушбу тизим доирасида:

-давлат хизматчиларини ўқитиш туман даражасида ҳудудий адлия бўлимларида, вилоят даражасида ҳудудий олий таълим муассасаларида, республика даражасида Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиалларида амалга оширилади;

-махсус электрон ўқув платформаси ишга туширилиб, у орқали давлат хизматчиларини масофадан туриб ўқитиш ҳамда хусусий сектор вакиллари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш йўлга қўйилади.

Демак, “ҳалоллик вакцинаси” коронавирус вакцинасидан ҳам муҳим ва зарурдир.

 

Носиржон ЭГАМБЕРДИЕВ,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши  депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+