Халқ билан юзма-юз! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз

08.07.2024 11:07:59

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кенгаши раиси Б.Рахимов, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари билан биргаликда фуқаролар мурожаатларини ўрганди.

Туманда «Муаммолар билан юзма юз» лойиҳаси доирасида фуқаро «Эски Чилонзор» МФЙ 2-тор кўча 7-уйда яшовчи Адилов Алишер мурожаат этиб, ҳайдовчилик ва транспорт воситасига тегишли гувоҳномалари ва бошқа ҳужжатларни йўқотиб қўйган мурожаати ўрганилди. Ваколатли ташкилотлар билан алоқага чиқиб ҳужжатлари ўз эгасига топширилди, бошқа қабул қилинган фуқароларни ҳам мурожаатлари ўрганилиб борилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгаши томонидан ҳозирги вақтда тумандаги фаолият кўрсатаётган МФЙларида чиқилиб, МФЙ раислари ва маҳалла еттилиги, ва махлала аҳолиси билан «Муаммолар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, жумладан «Гулистон», «Чилонзор», «Чилонзор-3», «Боғзор», «Мевазор», «Диёр», «1-Қатартол» МФЙларда уйи ёнғиндан зарар кўрган уй эгаларига 10.000 000 сўм моддий ёрдам, болалар пулини ололмаётган қийналган аёлларга ваколатли ташкилотларга мурожаат этиб олиш учун кўмаклашилди. Бундан ташқари, ногиронлиги сабабли жарроҳлик операция юзасидан касалхонага тўлов пули бўйича лозим тавсиялар берилди. Бошқа мурожаатлар ўрганилиб, ёрдам бериб келинмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларга ечим топиш йўлида камарбаста бўлиш, доимо халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйиш биз руҳлантиради!



"Адолат" СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+