Халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди

03.08.2022 09:08:06

Ўзбекистон «Адолат» СДП Когон туман Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Сорғун» ҳамда «Хўжаякшаба» МФЙ ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифларини ўргандилар.

Ишчи гуруҳга фуқаролар томонидан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, МФЙларда яшовчи фуқаролар томонидан ишчи гуруҳга иш билан бандлик, кредит олиш масалаларида, ички йўлларни асфальтлаштиришда ҳамда электр симёғочларини янгисига алмаштириш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлар билдирилди. Ишчи гуруҳ айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, мурожаатчиларни жойида қаноатлантирди. Баъзи мурожаатлар бўйича муаммоларни ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Шу билан биргаликда, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 3 ҳамда 7-умумтаълим мактаблари фаолияти, кадрлар салоҳияти ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ билан юзма-юз мулоқотларнинг самарали ташкил этилиши, уларни қийнаётган муаммоларини ижобий ҳал этилишида муҳим ўрин тутади.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+