Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

06.03.2024 16:03:47

Сессия ишида вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари, шу жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.
Сессиянинг кун тартибидаги аҳоли бандлигини таъминлаш, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди
- “Саноат йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари Олот, Когон, Пешку, Ғиждувон туманлари ишчи гуруҳ томонидан бориб ўрганилганда, биргина “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинадиган бўлса, Олот туманида тикув цехи ташкил этилиб 250 та иш ўрни яратилган. Туркиядан мутахассис-дизайнерлар олиб келиниб, тикув технологиясининг замонавий услуби ўргатилмоқда. Худди шундай Ғиждувон туманида ҳам катта кўп қаватли бино қурилиб, тикув цехи ташкил этилган ва 1000 та иш ўрни яратилган. Бу ерда ҳам Туркия давлатидан мутахассис олиб келиб хотин-қизларимизга замонавий тикувчилик технологиялари асосида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Биз туман ҳокими билан учрашганимизда бугунги кунда корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларимиз “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренд асосида Европа мамлакатларига шартнома асосида экспорт қилинаётганини таъкидлади. Вилоятимизнинг бошқа туманларида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда иш ўринлари яратилмоқда”-деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов ўз нутқида.
Шунингдек депутат М.Ҳамидов кўчалардаги ариқларни қазиб тупроғини йўлга ташлашлар асфальт йўлларни бузилишига олиб келаётганлиги бу борада маҳалладаги 7 лик эътиборини кучайтиришлари лозимлиги таклифларини берди.
Сессия якунида депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Моҳигул Рахимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+