Халқ эъзозига сазовор бўлган депутат

05.05.2021 14:05:51

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан  сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари бугун жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, сайловчилар ва электорат вакиллари билдирган ишончни оқлаш масалаларига асосий вазифа сифатида қараб, кундалик вазифасига айлантирганлар.

Хусусан, депутатларимиз томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш  мақсадида жойларда олиб борилаётган ишлар натижасида бир қанча қишлоқларга тоза ичимлик суви олиб келиняпти. Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Денов туман Кенгаши депутати Ўткир Ражабов  тумандаги ''Водий'' маҳалласида аҳоли билан бўлган мулоқотларда маҳалла  фуқаролари  томонидан маҳалладаги ичимлик суви қувури эскириб чириши оқибатида қувур ёрилиб кетганлиги туфайли ичимлик суви билан боғлиқ муаммо юзага келганлиги хусусида мурожаатлар бўлиб, масалани ҳал қилиб беришда амалий ёрдам беришини сўрашди.  

Депутат мазкур муаммони ўрганиб чиқиб дарҳол ҳал қилиб беришга киришди.

Депутат ташаббуси билан тумандаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда маҳалладаги 3 километр узунликдаги сув қувурлари янгисига алмаштирилиб тўла таъмирланди. Натижада ушбу маҳалланинг қарийб 1800 нафар аҳолиси яна  ичимлик суви билан узлуксиз таъминланди.

Фароғат Камолова, “Водий” МФЙ фуқароси:

-Маҳалламизда сув таъминоти узилиб қолганлиги боис аҳоли ичимлик сувини жуда узоқ масофадан ташишга мажбур бўлаётганликлари, бу эса кексалар, ёш болали оналар, бемор ва  боқувчиси йўқ ҳонадонлар учун қийинчиликлар туғдираётган эди. Мана, муаммо ҳал бўлди. Хонадонларимизга яна оби ҳаёт кириб келди. Ҳозирда аввалгидек, кунига 8-10 соат эмас, балки 18-20 соат мобайнида ичимлик суви етказиб берилмоқда. Бунинг учун депутатимизга минг бор ташаккур билдирамиз.

Ҳа, халқнинг ишончли вакили бўлишнинг ҳам ўзига ҳос масъулиятлари ва мажбуриятлари бор. Уларни қалб амри ва виждон талаби билан бажарганлар халқ эъзозига сазовор бўлаверадилар. 

Шоҳруҳ ТОШТЕМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Денов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+