Халқ манфаатлари йўлида

17.05.2022 09:05:05

Аҳолининг муаммо ва таклифларини аниқлашда ҳамда ушбу муаммоларга ечим топиб, халқ билдирган ишончни оқлашда бугунги кунда маҳалла ва хонадонларда бўлиб аҳолининг муаммоларига ечим топиб ишлаш тизими ўзининг самарали натижаларини беряпти.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳларининг амалга ошираётган ишлари бунинг яққол далилидир.

        Хусусан, партиянинг  Бандихон туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида тумандаги  “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Ўрганишлар давомида ушбу МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан маҳалладаги чиқиндиларни олиб кетиш, томорқаларни суғориш учун сув бериш тўғрисида мурожаатлар тушди. Мазкур мурожаатларга ўрганилиб ижобий ечим топиш мақсадида Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгаши депутати Э.Жўраев томонидан туман Ободонлаштириш ва Қишлоқ сув хўжалик бўлимлари раҳбарлари номига депутатлик сўрови юборилди.

       Мазкур ишчи гуруҳи Музработ тумани “Файзиобод” МФЙ  ҳудудида яшовчи фуқаролар М.Азизбеков, С. Султонова ва бошқалар билан қилган мулоқотида ҳудуддаги аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш муаммолари мавжудлиги тўғрисидаги шикоятларини ўрганишди.  Мурожаатга асосан, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Музаффаров “Файзиобод” маҳалла раиси ҳамда  вилоят “Жанубгазтаъминоти” АЖ Музработ туман шуъба корхонаси раҳбарияти билан биргаликда ҳар ойда суюлтирилган  газ баллонларини алмаштириш графиги ишлаб чиқилди ва махсус автомашина ходими бириктирилиб маҳалла фуқароларига таништирилди.   Ушбу  масалани  доимий  назорат қилиб бориш туман Кенгаши депутати Н.Музаффаровга ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига юклатилди.    

   

Шунингдек, Ишчи гуруҳининг Олтинсой тумани “Бўстон” МФЙда олиб борган ўрганишларида маҳаллада яшовчи фуқаролар Б.Йўлдошев ва Б.Хуррамовлар маҳалладаги ички кўчаларни таъмирлаб беришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Мурожаатга асосан, Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати Б.Пардаев томонидан маҳалла ички йўлларини таъмирлаш тўғрисида туман “Йўллардан фойдаланиш ва таъмирлаш” корхонаси раҳбари номига депутатлик сўрови юборилди.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+