Халқаро экспертларнинг партия раҳбари билан учрашуви

27.05.2021 17:05:34

Жорий йилнинг 24-28 май кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг ташрифи доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ўтказилган мазкур тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов билан учрашув ташкил қилинди.

Партия раҳбари йиғилганларга “Адолат” СДПнинг мамлакатдаги сиёсий куч сифатидаги фаолиятининг асосий жиҳатлари ва устувор мақсадлари борасида маълумот берди. Аввалги сайловлар натижалари, шунингдек, партиянинг бу йилги Президент сайловларида иштирок этиш режалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида
экспертларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

“Адолат” СДП Матубот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+