Халқимиз хоҳиш ва истакларининг ифодаси

14.07.2022 10:07:38

Мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Жойларда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган қизғин муҳокама ва суҳбатлар Бош қонунимизни янада мустаҳкам асосда яратилишини кўрсатмоқда.

Жалақудуқ туман электр тармоқлари корхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу мавзуга бағишланди. Дастлаб иштирокчиларга қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ўз ўрнида уларнинг фикрлари ва таклифлари эшитилди.

Таъкидланганидек, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда. Бу албатта унинг бугунги кун талабларига мос равишда тайёрланишини ўзида ифодалайди. Бир сўз билан айтганда Бош Қомусимиз халқимизнинг хоҳиш ва истаклари асосида яратилмоқда.

Тўйдихон Алибоева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+