Ҳамкорликдан кўзланган мақсадларга эришилмоқда

27.06.2024 16:06:07

Жанубий Корея президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамда Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар. Форумдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Корея муносабатларини яхшилаш ҳамда инвестицион алоқаларни яхшилашдан иборат. Шунингдек икки давлат ўртасидаги ўзаро шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо иқтисодий муносабатларни жадаллаштириш кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланди. Форум доирасида ўтган йил якунида 2,5 миллиард долларга етган товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс инвестициялари ҳажми

7,5 миллиард долларни ташкил этаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Форумда Ўзбекистонда минтақавий юқори технологик ташкил этиш бўйича стратегик дастурни ишлаб чиқишга қарор қилинди. Дастур ўта муҳим хомашё ресурслари, ярим ўтказгичлар, кимё, машинасозлик, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва шаҳарсозлик, «яшил» энергетика каби устувор йўналишларни қамраб олиши ҳақида маълумотлар берилди . Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда Корея Республикаси Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатини модернизация қилишда муҳим ҳамкорга айланганини таъкидлади. Бугунги кунда Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари билан

5 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Электротехника саноатидаги шериклик доирасида Тошкент вилоятида Марказий Осиёда биринчи яримўтказгичлар кластерини барпо этиш ҳамда электротехника ва техник кремний ишлаб чиқариш бўйича кооперацияни кенгайтириш режалаштирилди. Шунингдек форум доирасида ишлаб чиқариш соҳасида ҳам кўплаб ишлар олиб борилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди . Ўзбекистон кимё соҳасида корейс бизнеси билан стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида. «Яшил» водород, аммиак ва каучук маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, аграр тармоққа «ақлли» технологияларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди. Ўзбекистон Кореянинг инфратузилма ва шаҳарсозлик соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганишдан манфаатдор. Бу борада корейс ҳамкорларнинг давлат-хусусий шериклик асосида транспорт инфратузилмасини модернизация қилишдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасида 9,6 миллиард долларлик янги инвестицион лойиҳалар тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар берилди . Мана шундай лойиҳалар мамлакатимиз иқтисодиётига катта таъсир кўрсатади . Ундан олдин ҳам мана шундай йирик лойиҳалар амалга оширилиб келинган . Масалан бугунги кунда Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари билан 5 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда . Шунингдек Корея компаниялари Ўзбекистоннинг автомобилсозлик соҳасидаги минтақавий етакчилигида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Масалан, КИА билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган . Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки мана шундай инвестицион лойиҳалар сони ортиб бормоқда . Бундай лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиётини юксалтиришдан иборат.

 

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+