Ҳамма ахборот ҳам ишончли бўлмайди

14.04.2021 16:04:00

Бугун интернет ҳаётимизга шу қадар чуқур кириб бордики, баъзан унинг таъсиридан чиқиш қийин. Бироқ ижтимоий тармоқларда берилаётган ҳар қандай хабарни ҳам ишончли деб бўлмайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган “Ёшларни ахборот хуружларидан асрайлик” мавзусидаги давра суҳбатида айни шу хусусида сўз юритилди.

Вилоят партия кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов иштирокчиларга ижтимоий тармоқларда берилаётган ахборотлар ва улардан қандай фойдаланиш юзасидан тушунча берди. Ахборот хуружининг олдини олиш борасида мутахассисларнинг маърузалари эшитилди.

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

                                    кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+