Ҳамшираларга эҳтиром кўрсатилди

12.05.2021 14:05:41

12 май - "Ҳамширалар куни" муносабати билан Республика ихтисослашлаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиалидаги бошланғич партия ташкилотида касб байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, БПТ  аъзолари иштирок этишди.

Тадбир даставвалида, Республика ихтисослашлаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази раҳбарининг табриги эшитилди. Шундан сўнг, марказнинг Хоразм  филиали директори, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси  Т.Палванов   ҳамшираларни касб байрами билан  қутлади ва эсдалик совғаларини топширди. Ўз касбининг жонкуярларига  эҳтиром кўрсатилди. Уларнинг ўз вазифасига бўлган садоқати,  фидойилиги эътироф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон "Адолат" СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси Р.Болтаев ҳам иштирок этиб, филиалдаги БПТ фаолларини табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

                                                                                            

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+