Ҳар бир фарзанд  - бизнинг фарзандимиз

18.05.2021 14:05:40

Президентимизнинг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифлари ҳар биримизга кўтаринки руҳ олиб келди. Ушбу  ташрифдан руҳланган болажонлар ўз сўзларида турли касб эгалари бўлишни севинч ёшлари билан айтиб ўтишди.

Давлатимиз раҳбари марказда даволанаётган болаларга шифо тилаб, ота-оналарига далда берди. Президентимиз ўз сўзларида “Бу бир синов, ана шу синовлардан бардош билан ўтиб, тезроқ соғайиб, уйга қайтсаларингиз, ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Мен болалар, ёшлар ҳақида кўп гапираман, уларга катта умидлар боғлайман. Илоҳим, мана шу болаларнинг ҳам касаллиги эсдан чиқиб, халқимизга хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб етишсин. Улуғ айём кунларида Аллоҳдан шуни сўраймиз”, - деган сўзлари қалбимни руҳлантириб юборди. Юртбошимизнинг ташрифлари чоғидаги олинган улкан таассуротларимиздан шуни мақсад қилдикки,
“Ҳар бир фарзанд - бизнинг фарзандимиз” шиори остида турли хил хайрия марафонларини ташкиллаштириш керак.

Ҳар бир ҳудудларда  онкология ва  соғломлаштириш марказларини очиш бўйича тавсиялар бериш, заҳира маблағларни кўриб чиқиш, касалликларнинг олдини олиш бўйича керакли чораларни ишлаб чиқиш тавсияларини бериш муҳим. Адолатли ишларни қонун бўйича олиб боришнинг устувор масалаларини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш энг долзарб вазифамизга айланиши зарур.

 

Мадина ИБРОХИМОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+