Ҳар бир инсон эътиборда

18.08.2022 15:08:16

Халқимиз, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун алоҳида аҳамиятга эга сана – Мустақилликнинг 31 йиллиги тобора яқинлашмоқда. Наманган вилоятининг Чуст туманида ҳам байрам муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Улар «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ташкил этилмоқда. Давра суҳбатлари, учрашувлар ва мулоқотларда давлатимиз томонидан аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланмоқда.

– Жойларда уюштирилаётган тадбирларда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ўзаро ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар, - дейди Чуст тумани ҳокими Бекзод Ҳамдамов. – Партиядошларимиз – «Адолат» СДП аъзолари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Меҳнат фахрийлари, узоқ вақт даволанаётган беморлар, ногиронлар, юрт равнақига ҳисса қўшган кишиларнинг оилавий шароити билан танишилмоқда, совға-саломлар тақдим этилмоқда. Уларнинг қандайдир муаммолари бўлса, ҳал этиш чораларини кўрмоқдамиз.

наман1_1

Ҳаёт йўли мураккаб. Инсон умри давомида кутилмаган ҳар хил ҳолатларга ҳам йўлиқиши мумкин.»Шоён» маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган Ҳасанжон Каримовнинг асли касби қурувчи уста. Бундан олти йил аввал бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган. Шунча вақтдан буён бемор, тўшакка михланган. У ўзини йўқлаб келган меҳмонларнинг ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлди.

Олтмиш ёшдан ошган, узоқ йиллар болалар-ўсмирлар спорт мактабида турли вазифаларда ишлаган Шукуржон Азизов аввалроқ инсульт касаллиги оқибатида ётиб қолган. Оиласида моддий шароити яхши бўлмаганлиги учун ошхонасини таъмирлашда ёрдам сўради. Унинг масаласини ҳал этиш учун масъулларга топшириқлар берилди.

«Оғасарой» маҳалласида яшовчи саксон уч ёшли Ҳалимахон Валиева қарийб ярим аср қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган. Ҳозир нафақада. Ҳалимахон ая кўргани келган давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига миннатдорлик билдирди. Ўзининг халқ фаровонлиги йўлида қилган меҳнати қадрланаётганидан қониқиш ҳосил қилди.

Диққатга сазовор томони шундаки, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик туйғуларига йўғрилган бундай ташрифлар ҳар куни давом этмоқда.

 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+