Ҳар бир ишда шаффофлик - адолат мезони

02.05.2021 10:05:49

Мамлакатимизда шакллантирилган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги рўйхатни холисона ёндашган ҳолда шакллантириш, чиндан моддий-маънавий, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларимизни аниқлаб, уларнинг оёққа туриб олишлари, ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари учун ҳаракат қилиш айни пайтда муҳим саналади. Шу боис, бугун хотин-қизларимизнинг хонадонларига ташриф буюрган ҳолда улар билан яқиндан мулоқотга киришилаётир.

 

Хусусан, Музработ туман Кенгаши депутатлари ҳам  туманда камбағалликни қисқартириш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларни иш билан банд қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Жумладан, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Лазизжон Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи  тумандаги "Музработ дарвоза" маҳалласида "Аёллар дафтари" ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар бандлиги бўйича ишларни таҳлил қилишди. Ўрганишлар давомида бугунги кунда шу ҳудудларда истиқомат қилаётган аёллар яшаш тарзи ўрганилиб, муаммолари қай йўсинда ҳал қилинаётганлиги юзасидан мулоқотлар олиб борилди.

Сайёра Бердиева, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:

 -  Халқимиз учун муҳим бўлган мазкур жараённинг нечоғлик самарадорлиги ҳамда натижадорлиги бу каби ўрганишларга боғлиқ. Ўрганишларда маҳаллада мазкур дафтарларга киритилган аёллар ва ёшлар бандлиги бўйича бирмунча ишлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлинди. Жумладан, маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 25 нафар аёллардан 10 нафарига чеварчилик билан шуғулланишлари учун тикув машинаси олиб берилган ва беш нафари доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилган. Маҳалла ёшларининг 12 нафарига чорва билан шуғулланишлари учун банкдан кредит олишда кўмаклашилиб, 14 нафар ёшга иссиқхонлар қуриб берилган.  

Ўрганиш давомида депутатлар томонидан секторлар мутасаддиларига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича шаффофлилик бўлишини, бирорта ёрдамга муҳтож аёллар ва ёшлар эътиборсиз қолиб кетмаслиги, уларнинг муаммоларини ўрганиш асосий вазифа этиб белгиланиши зарурлиги хусусида қайд этилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби


Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+