Ҳар бир мурожаат этиборимизда

11.02.2021 15:02:27

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар учун муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш ҳар бир халқ вакили бўлган депутатларнинг энг асосий вазифаси саналади.

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова томонидан ҳам доимий равишда фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб келинмоқда.

Куни кеча тумандага 1-сектор биносида депутат томонидан ташкил қилинган фуқаролар қабулида ҳам улар билан юзма-юз мулоқот ташкил этилди.

Мазкур депутат қабулида йигирмага яқин фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, қирқдан ортиқ муаммоли масалалар кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти ички йўлларнинг носозлиги,  табиий газ босимининг камлиги, электр энергиясидаги тез-тез узилишлар, уй-жой ва коммунал хизмат, бандлик ҳамда банкдан имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалардир.

Хусусан, фуқаро Салима Файзиеванинг ишсизлик юзасидан қилинган мурожаати асосида туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиниб, маҳаллалардаги мавсумий ишларга жалб этилди.

Қолаверса, ички йўлларнинг носозлиги, уй-жой ва коммунал хизмат, банкдан имтиёзли кредит олиш юзасидан қилинган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+