Ҳар бир соҳада адолат устуворлигини таъминлаш тарафдоримиз

20.10.2021 11:10:21

Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган учрашувлар Бешариқ,  Фурқат, Ўзбекистон туманида ҳам давом этди. “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев номзод таржимаи ҳоли ва унинг сайловолди дастури ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Сайловчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини бойитиш, уларнинг муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш,  даҳлдорлик ҳиссини  оширишга қаратилган тушунчалар берилди. Барча фуқароларнинг фаол иштироки зарурлиги, ногиронлиги бўлган шахсларнинг конституцион  бурчларини бажаришлари учун сайлов участкаларида керакли шароитлар яратилгани тилга олинди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ишончли вакилдан жавоб олдилар.

 

 

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+