Ҳар кунимиз Наврўз, шодликка тўлсин!

20.03.2024 16:03:27

Фарғона вилоят, Қувасой шаҳридаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Мустақиллик майдонида “Олам нурга нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деган бош ғоя асосида Наврўз умумхалқ байрами ҳамда халқ сайли бўлиб ўтди.
Унда сўз олган шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов кўп миллатли аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган шаҳарда сўнгги йилларда ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда юқори натижалар қўлга киритилаётганлигини таъкидлаб, меҳнатсевар ва тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрловчи қувасойликларни байрам билан муборакбод этди. Жаннатмакон Ўзбекистонни тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган барча ватандошларимизга самимий тилакларини билдирди.


Эл ардоғидаги санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Байрам барчага муборак бўлсин!

Дилрабо Мирзаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қувасой шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+