Ҳар кунимиз шундан порлоқдир

09.12.2021 10:12:19

Конституция умрбоқий қомусий ҳужжатдир. Зотан, ҳозир Ўзбекистонда яшаб турган бизларнинг қисматимизгагина эмас, балки бундан кейин ҳам шу заминда яшайдиган фарзандларимиз ва набираларимизнинг тақдири ҳам биз қандай давлат қуришимизга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз биз қурадиган янги Ўзбекистон халқимизнинг турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадриятимиз, маданиятимиз тикланишини, маънавий-аҳлоқий баркамоллигини таъминлаши керак, деган эдилар. Конституция шу эзгу мақсаднинг ҳуқуқий кафолатидир.

Бугун “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида "Конституция -халқчил қомус" мавзуида  бўлиб ўтган тадбирда шулар хусусида сўз юритилди. Фавқулодда вазиятлар бошқармасида уюштирилган тадбирда партия фаоллари, педагоглар, ўқувчи – ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Бахтимиз қомуси тарғиботига бағишланган тадбирда ҳуқуқшунос, партия фаоли Баҳоргул Номозова маъруза қилди.

-Бош қомусимиз халқимизнинг руҳияти, маънавияти ва орзу интилишларига ҳамоҳанг тарзда яратилган,- деди Баҳоргул Номозова.- Мамлакатимиз фаровонлигининг ҳуқуқий асоси, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг осуда ҳаёти ва хавфсизлигининг кафолатидир. Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида конституция – буюк ҳаётимиз қомуси турибди.

Шунингдек тадбирда ҳуқуқшунос, партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева, Қашқадарё юридик техникуми ўқувчиси, “Конституция билимдони” республика кўрик танлови 3-ўрин соҳиби Мадина Муродова, партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши депутати Хусниддин Бердимуродовлар ҳам сўзга чиқиб, Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни хусусида тўхталдилар.

Тадбир ниҳоясида техникум талабалари томонидан ҳуқуқий мавзуда саҳналаштирилган кўринишлар ижро этилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар партия вилоят Кенгаши ва ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

 

                                                                  Шоира Ҳалимова,

                                                                  партия фаоли, ўқитувчи.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+