Ҳашар маҳаллага ярашиб, улкан мақсадлар сари етаклади

18.11.2021 10:11:43

Боғот туман Кенгаши депутатлари совуқли кунларга қарамасдан кўчат экиш умуммиллий лойиҳасини сидқидилдан  адо этишмоқда.

Партиянинг туман Кенгаши фаоллари ҳамда туман Кенгаши  депутати Қадамбой Хўжақов етакчилигидаги  “Боғзор”  маҳалласи аҳолиси мазкур акциянинг  фаол иштирокчисига айландилар. Улар экилмай турган майдонларга  турли мевали ва манзарали кўчатлар экиб, маҳалла ободлигига муносиб ҳисса қўшдилар.

Ҳашар давомида лойиҳа иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар юртимизни обод гўшага айлантиришда муҳим асос бўлаётганлигини ҳаётий мисоллар билан эътироф этдилар. Жумладан, ёшлар тинч ва фаровон ҳаётда  яшаб, ишлаётгани тўғрисида гапиришса, нуронийлар кексалик гаштини суриб умргузаронлик қилишаётганидан шукрона келтиришди.

Бир сўз билан айтганда, ҳашар маҳаллага ярашиб, маҳалла аҳолисининг олдига катта мақсадларни қўйишга сабаб  бўлди.

Саодат МАШАРИПОВА,

“Адолат” СДП Боғот туман “Аёллар” қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+