Ҳисобчилар учун ўқув - семинари ташкил этилди

27.11.2023 15:11:57

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партиянинг молиявий сиёсатини такомиллаштириш, молиявий дастурини мустаҳкамлаш, қолаверса, янги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тизимда фаолият олиб бораётган ҳисобчи ходимларнинг доимий хабардорлигини таъминлаш, малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

Унда мавзуга алоқадор ташкилот ва идора вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг вакиллари ҳамда партия Марказий аппарати ва ҳудудий кенгашларидан ҳисобчи ходимлар иштирок этишди. Гибрид тарзда (бир вақтнинг ўзида онлайн ва оффлайн) ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олишди.


Қайд этилганидек, янги Меҳнат кодексида ишчи ходимларнинг манфаат ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бир қанча янги нормалар ўз ифодасини топмоқда. Бу албатта, ҳар бир инсоннинг ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқаришига хизмат қилади.


Қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбир партия тизимида хизмат қилаётган ҳисобчиларнинг меҳнат қонунчилиги борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Тадбир сўнггида соҳа мутахассислари билан бу каби давра суҳбатларини, маҳорат машғулотларини мунтазам равишда ташкил этиб боришга келишиб олинди.



“Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+