Хива туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

14.03.2024 15:03:41

Хоразм вилоятидаги Хива туман, "Шайх Нажмиддин Кубро" маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида маҳалла, кўчаларда “Тоза маҳалла”, “Тоза кўча”, “Тоза хонадон” шиорлари остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Тадбир аввалида фуқароларда ён-атрофни тоза тутиш, чиқиндиларни белгиланган махсус жойларга ташлаш каби ишларга ҳамда соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш каби фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Шундан сўнг, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Дарахтларга ишлов берилди, кўчатлар экилди, боғ-роғлар шох-шаббалардан тозаланди.


Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Шукурой МАДАМИНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+