Хиваликларга хос пешқадамлик

19.11.2021 15:11:36

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Яшил майдон” умуммиллий лойиҳаси Хоразм вилоятида ҳам айни авжида.    Лойиҳанинг фаол иштирокчиси бўлмаган соҳа бирон бир соҳа вакили йўқ десак муболаға бўлмас.

Меҳнатсевар халқимиз бир тану бир жон бўлиб, совуқ кунлар бошланишига қарамай юртимиз ободлиги учун яшил майдонларни кўпайтиришга  муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Хусусан, навқирон Хива шаҳрига   янада кўрк бағишлашда хивалик етакчилар ҳамда депутатларимиз ҳам  белни маҳкам боғлашган.

Хива шаҳар ҳокими, Темур Давлетов, қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Жамол Машарипов, туман  Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Жонибеков, Хива шаҳар Кенгаши депутати Мансурбек Маҳмудов, Хива туман Кенгаши депутати Отахон Машариповлар   лойиҳа доирасида  Хива шаҳар ҳудудини янада  жозибадорлигини ошириш мақсадида  кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда  кўчат экиш ишларини қизғин олиб бормоқда.

300 тага яқин турли манзарали кўчатлар жумладан, 100 та гужум, 100 та арча ва бошқа манзарали кўчатлар, Хива шаҳар  маркази ҳудудидан жой олди.

– Кўчат экиш одамга завқ бағишлайди,- дейди депутат Мансур Маҳмудов. –  Ҳар бир кўчатни ўтқизаётган вақтимизда  юртимиз ободлиги, тинч-тотув осмонимиз шукроналик билан кўз олдимиздан бир-бир ўтди. Эзгу тилаклар ўзи-ўзидан хаёлимизни чулғади.  Бу хайрли ишимиз инсон саломатлиги, бахт ва саодати учун хизмат қилишини яна бир бор  ҳис этдик.

Хивалик  кексаю-ёшни бу  жараёнда фаоллигини кузатар эканмиз, пешқадамлик хиваликларга хос эканига яна бир бор амин бўлдик.

 

                                                                                                              Замира Абдуллаева,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+