Хонқадаги учрашувлар сайловчиларнинг конституциявий фоллигида самарали кечмоқда

04.07.2022 12:07:05

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан мулоқотининг даставвалига, тумандаги «Гулистон» маҳалласида жойлашган 19-сон умумтаълим мактабда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифларини ўрганишга қаратилган очиқ мулоқот ҳамда сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда ОМҚП депутати Мақсуд Қурбанбаев Конституциямизга айрим бобларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда конституциявий ислоҳотларни самарали олиб борилаётгани хусусида сўз юритди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар конституциявий фаоллиги оширилиши билан бир қаторда, уларни қизиқтирган саволларига М.Қурбонбоев томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Шундан сўнг тадбир сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари билан давом этди. «Гулистон» маҳалласида яшовчи Самандар Болтаев ногиронлиги ҳамда нуқсони бор болаларга транспортда юриш учун гувоҳнома беришни хусусидаги таклифи эътибордан четда қолмади. Шу маҳаллада яшовчи Очил Ҳожиев ва бошқалар маҳаллада жойлашган 19-сон умумий ўрта таълим мактабга борадиган йўлларни қолган қисмини ҳам асфальт қилдириб бериш бўйича мурожаат қилишди. Депутат мурожаатни жойнинг ўзида тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиб тез кунда асфальт қилиш режалаштирилганини билдирди.

Шу маҳаллада яшовчи Икрам Дурумов оғаси Рашид Дурумовни онкология касаллиги билан операция қилингани, ушбу операцияда сарфланган маблағни 10000000 (ўн миллион ) миллион сўмни қоплаш учун қийинчиликлар бўлаётгани тўғрисида баён этди ва шу масалада моддий томондан ёрдам сўраб қилган мурожаати эътиборга олинди ва чора тадбирлар бошлаб юборилди.

Аминбой Раззаков ҳозирда яшаётган нотурар жойини турар жой қилиб бериш учун,

19 – умумтаълим мактаби директори Ибрагим Ибрагимов мактабни спорт залини ҳамда ошхонасини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари туман ҳокимлиги ва туман Молия бўлими вакиллари билан гаплашиб, ҳал этилишини билдирди.

Илҳом Дурумов уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан, мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг фаоллар «Эзгулик» маҳалласида жойлашган 7 - сон болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида ва «Ахиллик» маҳалласида жойлашган 2 сон касб - ҳунар мактабида «Конституция-янги Ўзбекистон келажаги» мавзусида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси» даги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган тадбир билан давом этди.

Туман аҳолиси, депутатлар, партия фаоллари иштирок этган тадбирлар сайловчиларнинг конституциявий фоллиги билан давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+