Хонқалик ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари бойитилмоқда

04.06.2024 17:06:02

Жорий йилда Халқ депутатлари ОМҚП ҳамда ҳудудий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан партия фаоллари жойларда бўлиб, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган тадбир, давра суҳбат ва учрашувларни изчиллик билан амалга оширмоқдалар.
Хусусан, партиянинг Хоразм вилоят ҳамда Хонқа туман Кенгашлари ҳамкорлигида Хонқа касб-ҳунарга ўқитиш марказида ташкил этилган «Биринчи маротаба сайловда қатнашаман!» акцияси ҳам ана шу мақсадларга қаратилди.
Тадбирда партиянинг вилоят ҳамда Хонқа туман Кенгаши ходимлари, депутатлари ва мазкур марказда туманнинг турли жойларидан келиб ўқиб таълим олаётган ёшлар, хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб, жорий йил сайловлар йили экани бунда партиянинг олдида турган устувор вазифалари тўғрисида сўз юритди. Фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллиги сайловда энг муҳим масала экани боис, партия фаоллари томонидан сайловчилар айниқса, биринчи маротаба сайловда иштирок этадиган 18 ёшни тўлдирган ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тадбир ва давра суҳбатилар қизғин паллага кириб бораётгани, партия фаолияти , партияга аъзо бўлиш, депутатликка номзодлар кўрсатиш талаблари хусусидаги фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Дилмурод Худайберганов, тадбир иштирокчиси.

  • Тадбир савол-жавобларга жуда ҳам бой бўлди. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, сиёсий ва ҳуқуқий соҳалар бўйича кўпдан ўйланиб юрган саволларимга жавоб олдим. Бу йил биринчи маротаба сайловда иштирок этаман, партия фаолларига камарбаста бўлиб, сайловгача билимларимни янада мустаҳкамлайман. Мен ҳам қарор қабул қилиш, сайловда муносиб иштирок этиб, юртимиз, партиямиз келажаги учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлаётганимдан хурсандман.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоилова, Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевларнинг мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, ундан оқилона фойдаланиш ҳар бир ёшнинг олдида турган муҳим вазифа экани, ўқиб, изланиб, янги Ўзбекистонимизга муносиб фарзандлар бўлиб шаклланишлари юзасидан бир қатор ҳаётий мисоллар билан даъват этишди.
Савол ва жавоблар, фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва истаклар асосида бўлиб ўтган тадбир сўнгида ёшларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам эътиборга олинди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.
Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Олмажон РЎЗМEТОВА,
«Адолат» СДП Хоразм вилоят
Хонқа туман «Аёллар» қаноти раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+