Хоразм вилоят ҳокимлигида  конституциявий ислоҳотлар тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди

27.06.2022 10:06:18

Хоразм вилоят ҳокимлигида   Ўзбекистон Республикаси Конституциясига  киритилаётган ўзгаришлар  юзасидан  тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда вилоят Ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Фарҳод Эрманов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, вилоят  ҳокими ўринбосарлари, мутахассислари  иштирок этишди.

Тадбирни  вилоят ҳокими   Фарҳод Эрманов кириш сўзи билан очиб берди. 

хоразм1_3

Таъкидланишича, мамлакатимизда тарихий аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараёнлар айни қизғин паллага кирган бўлиб, унда воҳамиз аҳолисининг конституциявий фаоллиги анча ошгани мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим бўлган таклифларини бериш жараёнида кузатилмоқда. Бугун 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев сўзга чиқиб, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ва уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берди. Жумладан,   Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида  белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий- ҳуқуқ маконни яратиш заруриятини юзага келтираётгани хусусида таъкидлади.

Шунингдек, депутат томонидан  ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани, бу эса Бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида  инсон манфаатлари  бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти  институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳаётий мисоллар билан қайд этган  фикр ва мулоҳазалари иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

хоразм3_3

Шунингдек,  М.Қурбонбоев  конституциявий комиссия томонидан аҳолининг фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли олиб борилаётгани тўғрисида таҳлилий маълумотлар ва конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши самарадорлигида меҳнаткаш Халқимизнинг  ўрни муносиблигини эътироф этди ва иштирокчиларни  сиёсий жараёнларда  янада фаол бўлишга чорлади. 

Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан  атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида конституциявий фаолликни  кучайтиришга келишиб олинди.

 

                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+