Хоразмда бемор болажонларга беғараз донорлик ёрдами кўрсатилмоқда

03.06.2022 16:06:11

«Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳар йили анъанага айланиб келаётган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси, бемор болажонларни соғлом ҳаётга қайтаришди муҳим аҳамият касб этмоқда.

1 июнь «Халқаро болалар куни» муносабати билан жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари барча ҳудудлар қатори Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида кўплаб кўнгилли юртдошларимиз иштирокидаги беғараз донорлик акцияси ҳар қачонгидан ҳам фаоллик билан ташкил этилди.

Акцияга, партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилотлардан донорлик қилувчи вакиллар ва кўнгиллилар, ОАВ ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Акция давомида топширилган қон воситалари тўғрисидаги ҳужжатлар вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонаси «Гематология» бўлимида даволанаётган бемор болажонларга тақдим этилди.

Насиба Ҳакимова, бемор болажон Муҳаммадни онаси:

– Фарзанд касал бўлса, она учун ундан оғири бўлмас экан. Кўпдан болам учун ҳар ойда қон олишга мажбур бўламиз. Моддий томондан қийинчиликларга дуч ҳам келиб қоламиз. Бугун ҳам қон масаласи ўйлантириб турган эди, партия фаоллари болам учун беғараз донорлик қилганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Миннатдорман.

Зулхумор Аллақулиева, бўлим мудири:

– Бугун болажонларимиз билан бир қаторда ота-оналарининг ҳам қувончи чексиз. Партия фаолларини доим мана шундай эзгу ишлар бошида кўрамиз. «Адолат» СДП энг фаол партиялардан ҳисобланади. Жамоамиз билан партияга аъзо бўлиш истагимизни тез кунда амалга оширадиган бўлдик. Хурсандмиз.

Шуҳрат Комилов, Хонқа туманидан, мурожаатчи:

– Икки Ярим яшар ўғлим оғир хасталикка чалингани боис, «Гематология» бўлими мудири билан суҳбатлашиб турганимда, партия фаолларининг амала ошираётган хайрли иши эътиборимни тортди ва мен ҳам Республика болалар шифохонасига эндигина доваланишга ётқизилган фарзандим учун ёрдам сўрадим. Моддий томондан қийналаётганимни кўрган партия фаоллари зудлик билан тегишли жойларга мурожаат этишди. Туманимиздан ишчи гуруҳ келиб оилавий аҳволимизни ўрганишди ва ёрдам кўрсатилишини билдиришди. Хурсандмиз.

Шунингдек, Янгиариқ туман Кенгаши депутати Элмурод Сапаев, вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоиловаларнинг ҳомийлигидаги байрам совғалари болажонларга қувонч улашди.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаолларининг бу каби саъй ҳаракатлари, фарзандларимизни соғлом, бақувват ва баркамол бўлиб вояга етишларида ҳамда инсонлар қадрини улуғлашда хизмат қилиши билан қувонарлидир.

Замира АБДУЛЛАЕВА, «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+