Хоразмда иқтидорли  ёш адолатчилар сони ошиб бормоқда

25.05.2022 11:05:43

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан воҳамиз бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ишлари айни қизғин паллага кирган.

Бугун Урганч давлат университети академик лицейида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида  партия фаоллари билан  ташкил этилган учрашув ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб,  уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани тўғрисида сўз юритишди..

Таъкидландики,  ёшларни  униб-ўсиб комил инсонлар бўлишида, уларнинг истеъдодларини намоён қилиш учун муносиб чора-тадбирларни  амалиётга йўналтириб келаётган  “Адолат” СДП  ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни  ижросини  самарали таъминламоқда.

 Партия томонидан таъсис этилган “Истеъдод” клуби янгидан янги истеъдодларни кашф этаётган бўлса,  “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи”  совғаларига талабдор ёшларнинг  сони ортиб бормоқда. 

Мазкур лицейда таҳсил олиб келаётган, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган  “Истеъдод клуби” аъзоси, “Адолат дўпписи” соҳибаси  бир қатор шаҳар, вилоят, республика танловлар ғолибаси, жозибали овоз соҳибаси  Маҳлиё Рустамовага партиянинг биринчи даражадаги дипломи тантанали топширилди.

хоразм2

Маҳлиё Рустамова, совриндор:

–        Бир неча йиллар олдин ҳали иқтидоримга ишончим йўқ пайтимда партия фаоллари томонидан  менга бўлган эътибор ишончимни ошириб, ўз устимда тинмай меҳнат қила бошладим.  Чунки, устозларимни менга билдирган ишончини оқлашим керак деган мақсад пайдо бўлган эди. Бугун қувончим чексиз. Менга билдирилган катта ишонч, зиммамга янада улкан масъулият юклади. Барча билимим ва кучимни партиям ривожи орқали Ўзбекистоним келажаги учун бағишлайман.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбирда  ёшлар қизиққан саволларга партия фаоллари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

      “Адолат” СДП Хоразм  вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+