Хоразмда “Конституция ранглар жилосида” китобининг тақдимоти

12.12.2023 13:12:22

Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ёшлар ўртасида мамлакатимиз бўйлаб “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилиб, юртдошларимиз эътиборидан муносиб жой олган эди.
Хоразм вилоят санъат мактаб интернатида ташкил этилган мазкур кўрик-танловда Бош Қомусимизнинг истаган моддаларини тасвирий санъат йўналиши бўйича ранглар жилосида тасвирлаб, ғолиб бўлган бир гуруҳ хоразмлик ёш рассомларнинг ижоди ҳам партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан чоп этилган “Конституция ранглар жилосида” китобидан ўрин олгани қувонарли бўлди.  

Хоразм вилоят санъат мактаб интернатида бўлиб ўтган “Конституция ранглар жилосида” китобининг тақдимотига бағишланган тадбирда партия фаоллари томонидан кўрик-танловни ташкил этилганидан ҳамда китобни чоп этишдан асосий мақсад – ёшлар онгида Ватанни севиш, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қадрига етиш, ёшларни Бош Қомусимизга бўлган ҳурмат эътиборини мустаҳкамлаш ва бошқа инсонийлик жиҳатларни юксалтиришдан иборат бўлгани қайд этилди.
Китоблар расмлар муаллифларига ҳамда мазкур таълим муассаса кутубхонасига эсдалик учун тантанали топширилди.
Шарифа Қурбонбоева, Хонқа тумани 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси:
- Бугун қувончим чексиз, Бош Қомусимизнинг 49-моддасини таърифлаб, тасвирлаган расмим танловда ғолиб бўлиб, китобдан муносиб ўрин олгани қувончимга қувонч қўшди. Китобни қўлимга олар эканман, юртим келажаги учун бор куч ва истеъдодимни сафарбар этишим кераклигини англаб етдим.

Бир сўз билан айтганда, кўрик-танлов ёшларни қобилият ва истеъдодларини тўла-тўкис намоён этишлари учун имконият яратган бўлса, ёшларнинг ижод намуналари ўрин олган китоб ёшларни ўз истеъдодига бўлган ишончини ошириш билан бир қаторда, улар онгида ватанпарварлик туйғуларини ҳамда Бош Қомусимизга бўлган меҳрни, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш каби гўзал фазилатларни янада мустаҳкамлашда хизмат қилиши шубҳасиздир.

Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+