Хоразмда Конституцияни    такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар қизғин паллада

17.06.2022 11:06:33

Маълумки, айни кунларда  мамлакатимизда  фуқаролар томонидан  Конституцияга таклифлар билдирилмоқда. 

Хусусан, “Адолат” СДП Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари фаолларининг саъй ҳаракатлари билан ҳам  жойларда  “Конституция- жамият барқарорлиги” мавзусида тадбир, давра суҳбати ва учрашувлар айни қизғин паллага кирган.

Хива шаҳар ХТБга карашли 9-сон умум таълим мактабида партиянинг Хива шаҳар Кенгаши ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон  Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш муносабати билан “Конституция-жамият барқарорлиги” мавзусида бўлиб ўтган тадбир ҳам иштирокчиларнинг мамлакатимиз тақдирига бўлган  фаол дахлдорлиги билан самарали кечди.

хива2

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда  аҳолининг фаоллигини ошириш, жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини  такомиллаштиришга бағишлаб, аҳолини кенг қатламини жалб этган ҳолда тадбирлар, давра суҳбатлари, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари олинаётгани шунингдек, “Адолат” СДПнинг низоми ва сайловолди Дастурларидан келиб чиққан ҳолда  халқчил таклифлар  берилаётгани тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

Иштирокчилар  қизиққан саволларига  соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олишди ва  конституциявий билимларини  оширишди.

Воҳада бу каби тадбирлар  давом этмоқда.

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                      “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+