Хоразмда номзодни қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бормоқда

09.10.2021 11:10:28

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаевнинг хоразмлик сайловчилари билан учрашувлари қизғин тусга кириб, номзодни қўллаб-қувватловчилар сони тобора ортиб бормоқда.

Урганч шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган ишончли вакил учрашуви ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Учрашув даставвалида номзоднинг тажримаи ҳоли, намунали ҳаёт йўллари  ва фаолияти тўғрисида ишланган видеофильм сайловчилар диққат марказидан жой олди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган асосий масалалар, илғор ғоялар сайловчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Озод Рўзметов, учрашув иштирокчиси:

- Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов томонидан илгари сурилган ташаббуслар нафақат учрашувлар, балки оиламиз, яқинларимиз, қўшниларимиз  даврасида ҳам қизғин мулоҳазаларга бой бўлмоқда.  Сайловолди дастурда илгари сурилган  долзарб масалалар  диққатимизни тортмоқда. Айниқса, фуқаролар азият чекиб келаётган иллат - коррупцияни йўқотиш тўғрисидаги ҳамда  пенсия таъминотини йўлга қўйиш, олий таълимда квоталарни бекор қилиш ва бошқа асосий масалалар халқимиз фаровонлиги учун жуда муҳим ҳисобланади. 

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбирда янграган  партиянинг мадҳияси қалбларни жунбушга келтирди  ва ҳар бир иштирокчи қалбида адолат туйғуси жўр урди.

Учрашув сўнгида йиғилганлар сайлов куни муносиб номзодга овоз беришни билдирдилар.

Воҳамизда ишончли вакил учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                  "Адолат" СДП

                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+