Хоразмда туристик хизматлар кўрсатиш ҳажми кенгаяди

05.03.2024 11:03:11

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш билан бир қаторда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор вазифаларини ҳам белгилаб берди.
Инсон қадрини улуғлаш, аҳоли яшаш шароитларини яратиш, хусусан бандликни таъминлаш борасида барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганлиги қайд қилиб ўтилди. Хоразм халқи азалдан интилувчан, янгилик яратувчи, изланувчан ва албатта меҳнатсевар халқ ҳисобланади. Хоразм ўзининг ўтмиш аждодларидан мерос бўлиб қолган маданий мерос объектлари билан чет давлатлардан келаётган меҳмонларда катта таассурот қолдириб келмоқда. Шу сабаб Президентимиз Хоразмда туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини эълон қилди. Биз хоразмликларга туристик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни 3 йил давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш республика жамғармасига йўналтирилмасдан Хоразмни ўзида қолдирилиши билдириб ўтилди. Бу эса ўз навбатида вилоятда ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда анча имкониятларни яратиб беради. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуришда 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилиши йўлга қўйилади, сайёҳларнинг бир йил давомида “Ўзбекистон менинг иккинчи уйим” виза тизими асосида Хоразмга чекловсиз кириш виза тизими яратилади. Хоразм таомлари сайёҳлар томонидан анча севиб истеъмол қилинади. Гастрономик туризмни ривожлантириш учун Хива шаҳримизда 24 соат ишлайдиган ресторан, кафе, бар ва озиқ-овқат расталари ишга туширилади. Сайёҳларга юқори даражада транспорт хизматлари кўрсатиш катта ўрин тутади. Самолёт қатновларида Урганчдан авиачипталар арзонлаштирилиши белгилаб ўтилди.
Биз сўз билан айтганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган бу галги ташрифи ҳар бир хоразмлик учун унутилмас кун бўлиб қолди.

Мададжон МАҲМУДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Хива шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+