Хоразмлик бир гуруҳ депутатлар Бухоро вилоятида тажриба алмашдилар

07.06.2024 12:06:01

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши котибияти, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ўз соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фикр ва мулоҳазалар ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлишди.

Делегация фаолиятини самарали ташкил этишда Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Делегация хизмат сафари даставвалда, Бухоро Давлат университетида бўлиб, у ерда сиёсий партия электорати бўлган талабалар ва ўқитувчилар билан учрашишди. Талабаларнинг орзу ва истаклари, мақсад ва режалари билан ўртоқлашдилар.

Хоразмлик депутатлардан иборат делегация, Бухоро вилоят, Когон шаҳар депутатлари, маҳалла «Еттилик» вакиллари иштирокидаги фаолиятни янада жадаллаштириш, самарадорлигини юқори поғоналарга кўтариш ҳамда устувор вазифаларнинг ижросига қаратилган йиғилиш ҳам савол ва жавоблар, таклиф ва тавсиялар, фикр ва мулоҳазалар асосида самарали кечди.

Шунингдек, делегациянинг Ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири бўлган нақшбандия тариқатининг асосчиси Хўжа Баҳовуддин Нақшбандининг илмий меросини ўрганиш, мажмуанинг тарихи ва бугунги кундаги меъморий анъаналар асосидаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.

Депутатлар Бухоро вилоятидаги бир қатор нуфузли ташкилотлар, мажмуа ва тарихий обидаларда бўлиб, фаолияти тўғрисида қизиққан саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир соҳа ривожи шу соҳани тарихини мукаммал ўрганиш ва катта тажрибага боғлиқ экани сир эмас. Депутатларимизнинг ҳамжиҳатликдаги бу каби қизиқиш ва интилишлари юртимиз тараққиётини янада ривожлантириш ҳамда янги Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги учун энг муҳим қадамлардан бири экани билан аҳамияти каттадир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+